25 Sept 2026, 16:50 UTC≈1,690 views24 reactionsread 25 September 2026 Сиз оқландингиз!
Баъзан инсон биргина гапни эшитиш учун қанча оғир кунларни бошдан кечиради.
Фирибгарлик ва ҳужжат сохталаштиришда айбланган судланувчига оид қуйи судларнинг ҳукми ва ажрими Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида бекор қилинди.
Суд залида "Сиз оқландингиз!" деган сўз янгради. Бу сўзнинг ортида айблов остида яшаган инсоннинг дарди, яқинларининг изтироби ва охириг…
👍16❤4🔥3👏1
25 Sept 2026, 07:19 UTC≈4,350 views78 reactionsread 25 September 2026 Photo
Ютиб чиқамизми?
Ҳуқуқий ёрдам сўраб келганларнинг кўпчилиги шу саволни беради:
— Ютиб чиқамизми?
— Ҳаракат қилсак, фойдаси бўладими?
Биз ҳеч кимга ғалабани ваъда қилмаймиз. Лекин ишда асос бор бўлса, имконият бор бўлса, очиқ айтамиз. Олдингизда икки йўл турибди. Ё ҳуқуқингиз учун ҳаракат қиласиз, ёки ҳаммасини ўз ҳолига ташлаб қўясиз. Танлов сизники.
Ҳаракат қилсангиз, натижа қандай бўлишини олдиндан ҳеч ким аниқ …
👍54❤13💯5👏4🕊2
24 Sept 2026, 07:09 UTC≈5,840 views91 reactionsread 25 September 2026 Photo
Қонунда ўн сутка, Конституцияда 48 соат: Суд нуқта қўйди
Инсонни ушлаб туриб, "прокурорга хабар бердик" ёки "прокурор рухсат берди" дейишнинг ўзи етарли эмас. 48 соатдан кейин унинг эркинлиги ҳақида суд қарор қилиши керак.
Конституциянинг 27-моддасида шу кафолат аниқ ёзилган. Аммо Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 288-моддаси чегара тартибини бузган шахсни айрим ҳолларда уч суткагача, шахсини тасдиқловчи…
👍69💯10❤8🔥3👌1
24 Sept 2026, 03:51 UTC≈5,470 views74 reactionsread 25 September 2026 Photo
Олий суд эшиги очилди. Аммо эшик ҳаммага бир хил очиладими?
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг собиқ ходими, ҳимоямиз остидаги Ҳусан Равшановнинг жиноят иши Олий суднинг тафтиш инстанциясида кўрилади.
Шикоятимизни судлов ҳайъати кўришига эришиш осон бўлмади. Шу жараёнда бир савол яна ўртага чиқди. Нега айни бир суд эшигига бориш учун айблов ва ҳимоя турли йўлдан ўтади?
Амалдаги тартибга кўра, ад…
🔥29💯20👍18❤6🕊1
22 Sept 2026, 11:06 UTC≈9,260 views114 reactionsread 25 September 2026 Photo
Олий суддан адвокатура сари
Ҳа, ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг собиқ биринчи ўринбосари Икром Муслимов адвокатлик мақомига эга бўлиш учун малака имтиҳонида иштирок этиш мақсадида тегишли ҳужжатларни тақдим этган.
Бироқ у ҳали малака имтиҳонини топширмаган. Айни пайтда имтиҳон жараёни кутилмоқда.
Маълумот ўрнида Қонунга кўра, адвокат бўлиш истагидаги шахс, одатда, адвокатлик тузилмасида …
👍68🥴33🔥6💯4👌3
22 Sept 2026, 10:12 UTC≈7,940 views98 reactionsread 25 September 2026 Қамоқда айтилган афсус
Қамоқда бир муддат ўтирган генерал ўша ерда адвокатига қараб, оғир хўрсинибди:
— Тергов шу аҳволда эканини олдин билганимда эди, бу соҳада жиддий ўзгаришлар қилган бўлардим...
Сўнг бир оз сукут сақлаб:
— Афсус, — дебди.
Баъзан терговнинг ҳақиқий аҳволи хизмат курсисида ўтирганда эмас, қамоқхона эшиги ортда ёпилганда кўринар экан.
Аммо кеч англанган ҳақиқат, ноҳақ синган инсон тақдирини тикл…
💯52👍31❤10👏3🕊2
22 Sept 2026, 07:13 UTC≈9,730 views139 reactionsread 25 September 2026 Photo
Панжара ортида айтилган бир оғиз ҳақиқат
Бугун Зангиота туманидаги мансабдорлар жазо ўтайдиган колонияда бўлдик.
Ҳимоямиз остидаги инсонлар билан учрашиб чиққанимиздан сўнг, шу атрофда айрим юмушлар билан банд бўлиб турган бир маҳкумга кўзимиз тушди. У билан бир оз суҳбатлашдик.
Маълум бўлишича, у бир вақтлар органда, кейин эса ҳокимиятда қурилиш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаган экан.
Унга бир сав…
🔥73💯32👏16❤14🕊4
21 Sept 2026, 13:50 UTC≈7,650 views154 reactionsread 25 September 2026 Ҳурматли судья, бизни рад этинг, лекин асос билан.
Биз ҳам Сиз ўқиган юридик мактабдан ўтганмиз. Биз ҳам ҳар бир сўзнинг ортида инсон тақдири турганини яхши биламиз.
Бизга мурожаат қилган ҳар бир инсон билан шартнома тузиб, судга шошилмаймиз. Аввал иш ҳужжатларини ўрганамиз, далилларни текширамиз, суд қарорини таҳлил қиламиз.
Агар суд ҳақ бўлса, буни мурожаат қилган инсонга очиқ айтамиз.
Баъзан суд бажармаган ишн…
👍95🔥25💯19❤13👎2
21 Sept 2026, 13:23 UTC≈7,210 views74 reactionsread 25 September 2026 Photo
Қарор қолди. Саволлар ҳам.
Бугун Сурхондарё вилояти суди О. Ҳайитов раислигида ҳимоямиз остидаги Х.га оид суд қарорларини ўзгаришсиз қолдирди. Аммо ҳимоянинг асосий важлари нега рад этилгани етарлича тушунтирилмади.
Қарорни эълон қилиш осон. Уни қонун, далил ва мантиқ билан асослаш суднинг ҳақиқий масъулияти. Биз қарор ўзгармаганидан эмас, инсон тақдирига дахлдор саволлар жавобсиз қолганидан ташвишдамиз.
Қарор қол…
👍47❤9💯8👎7🕊3
19 Sept 2026, 11:05 UTC≈8,920 views112 reactionsread 25 September 2026 Photo
Суд залида "рад" деган сўз кўпайса ...
"Реал Санжик" ишида ҳимоя томони прокурорга ҳам, учала судьяга ҳам раддия билдиргани айтилмоқда. Бунга ўнга яқин илтимосноманинг рад этилгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Албатта, ҳар бир илтимоснома қаноатлантирилиши шарт эмас. Лекин уни рад этишдан олдин ундаги саволга жавоб бериш шарт. Ҳимоя далилни текширишни сўраса, унга шунчаки "йўқ" дейиш одамларнинг кўнглидаги шубҳани тарқ…
👍65💯27❤10🔥7🕊3
18 Sept 2026, 12:55 UTC≈12,100 views81 reactionsread 25 September 2026 Photo
Аввал тинтув, кейин судми? Масала Конституциявий судга етиб борди
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази муҳим масала юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилди.
Конституция аниқ айтади, яъни уй-жойда тинтув фақат қонунга мувофиқ ва суд қарори асосида ўтказилади.
Марказнинг принципиал позицияси ва адвокат Шавкат Вахабовнинг бу борадаги фаоллиги эътирофга лойиқ.
👉Батафсил
@Advokat_Abdulla…
👍54💯13❤9👌3🕊2
18 Sept 2026, 11:09 UTC≈12,000 views100 reactionsread 25 September 2026 Аввал тинтув, кейин суд - бу Конституциядаги тартибми?
Конституция аниқ айтади, яъни уй-жойда тинтув фақат қонунга мувофиқ ва суд қарори асосида ўтказилади.
ЖПК эса "кечиктириб бўлмайдиган ҳолат" деган умумий ибора билан аввал уйга киришга, тинтув ўтказишга, нарсаларни олиб чиқишга, кейин эса суддан бу ҳаракатнинг қонунийлигини текширишни сўрашга рухсат бермоқда.
Аммо кейин чиқарилган ажрим кеча ўтказилган тинтувн…
👍67❤16👎8💯8🕊1
Showing the 12 most recent of 101 posts we hold for @Advokat_Abdullayev. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.